Россия армияси 6 май куни кечқурун Украинанинг Суми шаҳри атрофидаги фуқаролик инфратузилмасига баллистик ракета билан зарба берди.
Натижада 3 киши ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳат олди.
Шаҳар раҳбари Артем Кобзарнинг хабар беришича, ҳужум оқибатида бир қиз воқеа жойида, бир эркак ва бир ўғил бола эса касалхонада вафот этган. Яна етти киши яраланган бўлиб, уларнинг олтитаси болалардир. Бир боланинг аҳволи оғир қолмоқда.