Бугун 8 декабрь, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Россия армияси Украина Қуролли Кучлари учун оғир қуролларнинг асосий етказиб берувчисига айланди

Россия армияси Украина Қуролли Кучлари учун оғир қуролларнинг асосий етказиб берувчисига айланди

Wall Street Journal: Россия армияси Украина Қуролли Кучлари учун оғир қуролларнинг асосий етказиб берувчисига айланди. Нашрнинг ёзишича, турли порталларнинг аналитиклари билан ўтказилган суҳбатларда йиғилган очиқ маълумотларга кўра Россия қўшинлари чекиниш пайтида Ғарб давлатлари Украинага бутун уруш давомида етказиб берганидан кўра кўпроқ оғир қуролларни қолдирган.

Ташлаб кетилган қуролларни эса Украина Қуролли кучлари ўзлаштирган. Жумладан:
— 421 танк (Ғарбдан 320 та)
— 445 та пиёда жанговар техникаси (Ғарбдан 210 та)
— 192 зирҳли жанговар машина (Ғарбдан 40 та)
— 44 та реактив ракета тизими (Ғарбдан 70 та)
— Украинада деярли тугаган Совет стандартидаги катта миқдордаги артиллерия снарядлари.

Бу рақамлар буткул расмий эмас, дея қайд этади Wall Street Journal, Украина Қуролли Кучларига Россиядан мерос бўлиб қолган ускуналарнинг ҳақиқий миқдори бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Украина қўлга киритган ускуналарнинг бир қисми дарҳол фойдаланишга тайёр, яна бир қисми фронтга қайтишдан олдин таъмирланмоқда, қолган қисми эса жиддий шикастланган ва улар эҳтиёт қисмлар учун демонтаж қилинган.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Алексей Даниловнинг сўзларига кўра, оғир техникалар ҳарбий логистика қўмондонлиги орқали тақсимланади, енгил қурол ва ўқ-дорилар эса уларни қўлга олган бўлинмаларда қолади.

Киритилди: 07:50 06.10.2022. Ўқилди: 6281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!