Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия армияси учун фожиали йўқотишлар: 900 МИНГ АСКАР САФДАН ЧИҚҚАН

Россия армияси учун фожиали йўқотишлар: 900 МИНГ АСКАР САФДАН ЧИҚҚАН

2022 йилда Украинага босқин бошланганидан бери Россиянинг тахминан 900 000 ҳарбийси ўлдирилган ёки яраланган — Буюк Британия разведкаси.

"Шундан 200 - 250 минг аскар ҳалок бўлган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Россиянинг энг йирик йўқотиши ҳисобланади", дейилади баёнотда.

Британия разведкасига кўра, Украинага қарши урушга Москва ва Санкт-Петербург аҳолиси норозилигини камайтириш учун асосан Россиянинг иқтисодий жиҳатдан қолоқ чекка ҳудудлари аҳолиси ёлланмоқда.

Киритилди: 19:59 20.03.2025. Ўқилди: 2049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!