Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия АҚШга нодир ер металлари соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятини таклиф қилишга тайёр — Владимир Путин

Россия АҚШга нодир ер металлари соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятини таклиф қилишга тайёр — Владимир Путин

Россия президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Москва хорижий ҳамкорлар билан нодир ер металларини, жумладан, Россия Федерациясининг янги ҳудудларини ўзлаштиришда ҳамкорлик қилишга тайёр;

◾️ Украинадаги нодир ер металлари ресурслари ҳали ҳам баҳолашни талаб қилади;

◾️ АҚШ ва Украина ўртасида ер ости бойликлари бўйича тайёрланаётган келишувнинг Россияга умуман алоқаси йўқ;

◾️ Зеленский Украина Қуролли Кучлари ва бутун жамият учун заҳарли шахсга айланиб бормоқда;

◾️ Зеленский Россия билан музокаралар олиб боришни тақиқлаб, ўзини боши берк кўчага тиқиб қўйди;

◾️ Зеленскийнинг сайловларда ғалаба қозониш имконияти йўқ, агар овоз бериш жараёни очиқдан-очиқ сохталаштирилмаса, бу нолга тенг;

◾️ Москва Украина давлатчилигини сақлаб қолишга қарши эмас, биз учун Украина ҳудудидан Россияга таҳдид қилиш учун фойдаланилмаслиги муҳим;

◾️ Зеленскийнинг ҳокимиятдан четлатилиши украиналикларнинг ўз қўлида;

◾️ Трамп томонидан олиб борилаётган юқори тарифлар сиёсати қисқа муддатда натижа бериши мумкин, аммо келажакда муаммолар юзага келиши эҳтимоли туфайли иқтисодиёт учун хавфли ҳисобланади;

◾️ Россия Киев режимининг рақиби сифатида Зеленскийнинг ҳокимият тепасида қолишидан манфаатдор бўларди. Аммо давлатчиликнинг парчаланиши Украина манфаатларига мос келмайди. Украинага халқ ишончига асосланган куч керак;

◾️ Си Жинпин менга “тинчлик музокаралари бўйича махсус гуруҳ” яқин орада Нью-Йоркда учрашиши ҳақида хабар берди;

◾️ Россия АҚШ бозорига 2 миллион тонна алюминий етказиб беришга тайёр, бу нархларни барқарорлаштиради;

◾️ Трампнинг Россия ва АҚШ компаниялари Украина келишуви доирасида йирик иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилаётгани ҳақидаги сўзларини тасдиқлайман;

◾️ Россия ва АҚШ қуролларни 50 фоизга қисқартиришга келишиб олиши мумкин, Хитойнинг ҳам бу ташаббусга қўшилиш эҳтимоли бор;

◾️ Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришмоқчи, аммо Зеленский бунга тўсқинлик қилмоқда.

Киритилди: 10:46 25.02.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!