Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия АҚШ ва Украина муҳокама қилаётган ҳаво сулҳига муносабат билдирди

Россия АҚШ ва Украина муҳокама қилаётган ҳаво сулҳига муносабат билдирди



Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Вашингтон ва Киев ўртасида муҳокама қилинаётган ҳаво маконидаги сулҳ таклифига муносабат билдириб, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта эканини айтди.

Унга айтишича, Москва янги ташаббусларни фақат Россия манфаатларига мос келсагина кўриб чиқади.

"Вақт ўтиши билан турли формулалар ёки таклифлар илгари сурилиши мумкин. Кейинги жараён эса уларнинг бизнинг манфаатларимизга қанчалик мос келишига боғлиқ бўлади", — деди Кремл вакили.

Reuters'га кўра, ҳаво маконидаги сулҳи бўйича муҳокамалар Украина президенти Володимир Зеленскийнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан режалаштирилаётган учрашуви арафасида тинчлик музокараларини қайта жонлантиришга қаратилган янги дипломатик уринишларнинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

Киритилди: 19:45 27.07.2026. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!