Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия аҳолиси бир йилда қанчага камайгани эълон қилинди

A A A
Россия аҳолиси бир йилда қанчага камайгани эълон қилинди

Росстатнинг дастлабки маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2024 йил 1 январ ҳолатига кўра 146 миллион 203 минг 613 кишини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 244 минг кишига камроқ.

2023 йил 1 январ ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 146 миллион 447 минг 424 кишини ташкил этганди.

Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар аҳолиси деярли 109,6 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси эса қарийб 36,6 миллион кишини ташкил этди.

Росстатга кўра, ушбу маълумотларга Россия томонидан 2022 йил 30 сентябрда аннекция қилинган Украинанинг тўрт вилояти аҳолиси (Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятлари) бўйича расмий статистик маълумотлар ҳисобга олинмаган ҳолда тақдим этилган.

Киритилди: 19:33 26.01.2024. Ўқилди: 5689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!