Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Афғонистондаги америкалик ҳарбийларни ўлдиргани учун “Толибон”га пул тўлаган

Россия Афғонистондаги америкалик ҳарбийларни ўлдиргани учун “Толибон”га пул тўлаган

Россия ҳарбий разведкаси узоқ йиллар давомида Афғонистондаги террорчи гуруҳларга 2021 йил ўрталарига қадар Афғонистонда бўлган халқаро коалиция ҳарбийларини ўлдиргани учун пул тўлаган. Бу ҳақда Insider ва Der Spiegel эълон қилган суриштирувда айтилади.

Собиқ афғон давлат хизматчилари, жумладан, Миллий хавфсизлик бошқармаси (BMB) журналистларга АҚШ ва коалиция аскарларига нисбатан ҳужумлар 2016 йилдан 2019 йилгача содир бўлганини айтди.

Ҳар бир ҳалок бўлган ҳарбий учун мукофот 200 минг долларни ташкил этган, “Толибон”га жами камида 30 миллион доллар тўланган, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, пулларни қундузлик собиқ контрабандачи Раҳматулла Азизий бошқарувидаги курьерлар ташиган. Журналистлар Азизий 2019 йилдан бери Москвада истиқомат қилаётгани ва унинг Раҳим Аҳмадов номига берилган Россия фуқароси паспорти борлигини айтди.

Бу ҳужжатнинг рақами Солсберида собиқ икки томонлама агент Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияни “Новичок” асаб-фалажловчи модда билан заҳарлаган Анатолий Чепига (Руслан Боширов)нинг паспорт рақамидан фақат икки рақам билан фарқ қилади, дейди журналистлар.

Киритилди: 10:59 09.01.2025. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!