Россия Абхазиядаги шифокорлар, ўқитувчилар ва хавфсизлик кучларига ижтимоий тўловларни тўлашни тўхтатди.
Бу ҳақда тан олинмаган республика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Шамба маълум қилди. Унга кўра, тўловлар 1 сентябрдан тўхтаган. Расмийнинг таъкидлашича, Москва Сухум ўз мажбуриятларини бажармаётганидан норози. У айнан қайсиларини аниқламади.
Аввалроқ Абхаз ОАВлари Козак ва Бжания ўртасидаги учрашув баённомасининг тахминий нусхасини чоп этган эди. Ҳужжатда айтилишича, Россия Абхазияга молиявий ёрдамни республика ҳукумати учта мажбуриятни бажармагунча тўхтатади:
🔷 иқтисодий масалалар бўйича суд ва ҳакамлик қарорларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш;
🔷 Россия юридик шахслари томонидан Абхазия ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг кучга киришини таъминлаш;
🔷 Абхазия тижорат кўчмас мулк бозорида россиялик инвесторлар томонидан чекловлар олиб ташланиши.
Россия томони, шунингдек, санкциялар, жумладан, республиканинг юқори мартабали амалдорлари ва мухолиф кучлари вакилларини Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди, деди Абхазия ТИВ раҳбари.