Украинанинг Запорожье вилоятида Россиянинг зарбалари оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди, деди губернатор.
Губернатор Иван Федоровнинг маълум қилишича, бир кекса аёл ҳалок бўлган, яна икки аёл яраланган.
Россия кучлари сўнгги 24 соат ичида минтақани 161 марта ўққа тутди, инфратузилма объектлари ва турар-жой биноларига зарар етказди, деди у Телеграмда.