Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Росавиация Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларга рухсат берди

Росавиация Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларга рухсат берди

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди, деб хабар қилмоқда агентлик матбуот хизмати.

Тегишли қарор 10 март куни идора сайтида эълон қилинган.

Парвозлар "Уральские авиалинии" томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

— Калининград — Қарши;

— Калининград — Бухоро;

— Калининград — Самарқанд;

— Калининград — Фарғона;

— Калининград — Нукус;

— Калининград — Наманган";

— Калининград — Навоий;

— Калининград — Урганч.

Парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Aвиакомпаниялар парвозларни ташкил этиш ҳуқуқини фақат хорижий давлатлар чегаралари очилгандан кейингина олган. Ўтган йилнинг мартидан бошлаб Россияда халқаро йўловчи рейслари коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

Киритилди: 16:53 12.03.2021. Ўқилди: 6157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!