Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Роналдунинг терма жамоадан кетишига Месси ҳали ҳам муносабат билдирмади

Роналдунинг терма жамоадан кетишига Месси ҳали ҳам муносабат билдирмади

Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани футбол оламида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бироқ унинг кўп йиллик рақобатчиси Лионель Месси ҳозирча бу воқеага очиқ муносабат билдиргани йўқ.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи 5 ноябрь, пайшанба куни ижтимоий тармоқлар орқали миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди.

Роналдунинг бу қарорига футбол оламининг турли вакиллари муносабат билдираётган бир пайтда, Мессининг ҳозирча сукут сақлаётгани оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди.

Қизиғи, аввалроқ Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилганида, Роналду унга ҳурмат билдириб, футболдаги хизматларини эътироф этган эди.

Бироқ аргентиналик юлдуз ҳозирча Криштианунинг Португалия билан хайрлашуви юзасидан оммавий баёнот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Португалия миллий жамоаси сафида 234 та учрашувда иштирок этиб, 146 та гол урган.

У терма жамоа билан Европа чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, икки марта УЕФА Миллатлар лигаси ғолибига айланган.

Киритилди: 11:59 06.11.2026. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар