Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 15 ноябрь куни Польша билан ўйинда (5:1) дубль қайд этди. Унинг "қайчи" услубидаги ажойиб зарбаси билан урган иккинчи голи УЕФА Миллатлар лигасининг 5-турида энг яхши деб топилди, деб хабар бермоқда турнир матбуот хизмати.
Криштиану Роналду расмий ўйинларда 910 та гол урган тарихдаги биринчи футболчи бўлди. Роналду "Спортинг" сафида 5 та, “Манчестер Юнайтед”да 145 та, “Реал”да 450 та, “Ювентус”да 101 та, “Ан-Наср”да 75 та ва миллий терма жамоада 134 та гол урган. Ҳужумчи миллий терма жамоалар, Европа чемпионати, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.