Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Роналдунинг мухлисларга нисбатан ножўя ҳаракати ўрганилмоқда

Роналдунинг мухлисларга нисбатан ножўя ҳаракати ўрганилмоқда

«Ан Наср» видео сунъий интеллект ёрдамида тайёрланганини даъво қилди.

Саудия Про лигаси 21-тур доирасидаги «Ан Наср» ва «Аш Шабоб» баҳси (3:2) якунида рақиб жамоа мухлислари Роналдуга «Месси! Месси!» дея ҳайқиришди. Ижтимоий тармоқларда португалиялик форвард бунга ножўя ишора билан жавоб қайтарган видеоси тарқалди.

Саудия Арабистони футбол федерациясининг дисциплинар қўмитаси ҳолат юзасидан тезкор текширув бошлади, дея хабар бермоқда Goal нашри ўз манбаларига таяниб.

«Ан Наср» видеони сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган деб даъво қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 2 кун ичида қарор қабул қилинади.

Киритилди: 01:44 27.02.2024. Ўқилди: 1660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!