Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду "Ювентус"га пулни қайтармайдиган бўлди - суд қарори эълон қилинди

Роналду "Ювентус"га пулни қайтармайдиган бўлди - суд қарори эълон қилинди

2024 йил баҳорида арбитраж комиссияси "Ювентус"ни ҳужумчи Криштиану Роналдуга пандемия даврида тўланмаган маош қарзи сифатида 9,8 миллион евро тўлашга мажбур қилган эди. Мазкур сумма тўлаб берилди ва Турин клубининг 2023/2024 молиявий ҳисоботида акс эттирилди. Шунга қарамай, "Ювентус" бу қарор бўйича апелляция берган эди.

Football Italia La Gazzetta dello Sportга таяниб хабар беришича, Туриндаги меҳнат масалалари бўйича суд қарор чиқарди — "Ювентус"нинг апелляцияси рад этилди. Шу тариқа, Роналду олинган маблағни қайтариши шарт эмас.

Қайд этилишича, Турин клуби қарорни ўрганиб чиқади ва ишни давом эттириш имкониятларини баҳолайди.

Киритилди: 23:35 19.01.2026. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!