Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду яна Зидан қўл остида тўп тепмоқчи

Роналду яна Зидан қўл остида тўп тепмоқчи

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия клуби раҳбариятига Зинедин Зиданни жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш илтимоси билан мурожаат қилди, деб хабар беради "Diario Sport".

Манбанинг қайд этишича, футболчи жамоада бош мураббий билан муаммолар бор деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, бу лавозимга энг яхши номзод Зидан бўлади, унинг раҳбарлигида «Реал»да кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.

Айни дамда «Ан-Наср»ни 62 ёшли португалиялик мутахассис Луиш Каштру бошқармоқда. Жамоа янги мавсум бошида Суперкубок баҳсида «Ал-Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазди (1:4), Саудия Арабистони чемпионатининг 1-турида «Ар-Раэд» билан дуранг ўйнади (1:1).

Киритилди: 20:11 27.08.2024. Ўқилди: 4325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!