Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду ва Месси билан бир қаторда: Винисиуснинг янги рекорди

Роналду ва Месси билан бир қаторда: Винисиуснинг янги рекорди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида 30 та гол ва 30 та голли узатмани амалга оширган бешинчи футболчига айланди. Плей-офф босқичининг илк учрашувида «Бенфика» дарвозасига киритилган гол (0:1) бразилиялик учун мусобақадаги 31-гол бўлди. Ушбу натижага эришиш учун вингерга 77 та ўйин кифоя қилди.

Чемпионлар лигаси тарихида бундай кўрсаткичга эришган футболчилар рўйхати қуйидагича:

Футболчи Голлар Ассистлар Ўйинлар сони
Криштиану Роналду 140 42 183
Лионель Месси 129 40 163
Томас Мюллер 57 30 163
Неймар 43 33 81
Винисиус Жуниор 31 30 77

Винисиус фаолияти давомида икки марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган. У ҳар иккала совринни ҳам «Реал» таркибида қўлга киритган.

Киритилди: 23:54 20.02.2026. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар