Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Роналду сабаб «Ан-Наср» директори ишдан кетди

Роналду сабаб «Ан-Наср» директори ишдан кетди

Криштиану Роналдунинг «бойкоти» изсиз кетмаган кўринади. «Arriyadiyah» нашрига маълум бўлишича, Муҳаммад ал-Скит «Ан-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиққан. Функционер ўз қарорини тафсилотларга тўхталмаган ҳолда «шахсий сабаблар» билан изоҳлади.

Бундан олдин «Ан-Наср»да Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симау Коутиньюнинг ваколатлари тиклангани ҳақида хабар берилган эди. Юлдуз ҳужумчи гўёки клубдан ички муаммоларни тузатиш бўйича ваъдалар олган.

Қайд этилишича, «Ан-Наср» бошқарув тузилмасидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозирда Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:13 10.02.2026. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!