Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига бориши мумкин

Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига бориши мумкин

40 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида “Ан-Наср” клубидан кетиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, Марокашнинг “Видад” жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Клуб раҳбарияти мазкур трансферни июнь ойи АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қадар якунлашни режалаштирган.

Марокаш жамоаси 2021/22 йилги мавсум Африка Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган ва шу сабаб янги форматдаги Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан. Улар “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва “Ал-Айн” билан биргаликда "G" гуруҳидан жой олган.

аълумот учун, 2024/25 йилги мавсумда Роналду “Ан-Насср” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 33 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг риёдликлар билан шартномаси июнь ойи охирида якунланади.

Аввалроқ ОАВда футболчига турли қитъалардан бешта жамоа, хусусан, “Челси”, “Бешиктош”, “Лос-Анжелес”, “Ал-Аҳли” ва “Спортинг” жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 18:56 21.05.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!