Ювентус ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг бўлажак рафиқаси Жоржина Родригес кеча 25 ёшга тўлди.
Кеча Италия чемпионати навбатдаги турида эса Роналду Лацио дарвозасига гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Бу вақтда Роналду ва Жоржина бошқа-бошқа давлатларда, ҳатто бошқа-бошқа қитъаларда эди. Шундай бўлса-да, португалиялик футболчи яқин инсонини табриклашнинг ажойиб йўлини топди. У Жоржинага ҳаёт йўллари уники билан туташгани учун миннатдорчилик билдирди.