«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб сафида машғулотларга қайта қайтди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди. Аввалроқ португалиялик футболчи мавсумда илк бор Саудия чемпионатидаги учрашувдан ўтказиб юборган эди. 20-турда клуб ўз етакчисисиз «Ар-Рияд»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳабарларга кўра, Роналду 20-тур учрашувини бойкот қилишга қарор қилган, чунки у трансфер сиёсатига рози бўлмаган. Футболчининг фикрига кўра, Саудия Арабистони Давлат инвестиция фонди, бу фонд «Ан-Наср», «Ал-Иттиҳод», «Ал-Ҳилол» ва «Ан-Ахли» клубларига эгалик қилади, адолатли рақобатга тўсқинлик қилади.