Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду Испанияга борди. Бунинг сабаби нима?

Роналду Испанияга борди. Бунинг сабаби нима?

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

41 ёшли мутахассис Саудия Арабистони лигасининг "Ал-Фейха"га қарши олдинги ўйинида сон мушакларидан олган жароҳати туфайли сафдан чиқди.

Саудия ОАВнинг хабар беришича, португалиялик футболчи тезроқ тикланиши ва майдонга қайтиши учун мутахассис билан маслаҳатлашган.

Ҳужумчининг Испанияга ташриф буюришининг сабаби шу. Энг ёмон ҳолатда, Криштиану Роналду тахминан бир ойни ўтказиб юбориши кутилмоқда. Фахрий юлдуз Саудия Арабистони лигасининг жорий мавсумида 22 та ўйинда 21 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 19:41. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!