Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди

Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди

Афсонавий футболчи Криштиану Роналду Испаниянинг "Альмерия" клуби эгаларидан бири бўлди.

Португалиялик юлдуз клуб акцияларининг 25 фоизини сотиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо расмий манбаларга таяниб хабар берди.

Ҳозирги вақтда "Альмерия" Испания чемпионатининг иккинчи дивизиони — Сегундада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа биринчи ўриндан атиги 2 очкога орқада қолмоқда.

Клуб олдига қўйилган асосий мақсад — Ла Лигага чиқиш.

Киритилди: 19:28 26.02.2026. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар