Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роналду Бенземанинг трансферига қарши чиқмоқда

Роналду Бенземанинг трансферига қарши чиқмоқда

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Карим Бенземанинг "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол"га ўтиши мумкинлигидан норози. Француз футболчиси клубнинг янги шартнома таклифидан "ҳақоратланган" ва кетишга қарор қилган.

Маҳаллий рақиб "Ал-Ҳилол" 38 ёшли футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланади. Журналист Ягиз Сабунжуўғлининг сўзларига кўра, Роналду бу ҳаракатга қарши, чунки бу Саудия Арабистони лигасида адолатли рақобатга путур етказади деб ҳисоблайди.

Аввалроқ, Криштиану лиганинг энг яхши клубларини бошқарадиган Саудия Арабистони давлат инвестиция фондидан норозилиги сабабли бўлажак ўйинда майдонга тушишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:10 02.02.2026. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар