«Ан-Наср» 39 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни олиб бормоқда. Унинг шартномаси 2025 йил ёзида тугайди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс Хэж ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчи янги меҳнат келишуви асосида ҳафтасига 3 млн евродан кўпроқ маош олади, шунингдек, жамоанинг натижаларига боғлиқ равишда бонус тўловлари ҳам олиши мумкин. Роналду Саудия Арабистонида қолишни истаяпти, чунки бу унга 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини беради.
Жорий мавсумда Роналду барча мусобақаларда 20 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол ва 3 та ассистентлик билан ажралиб турди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати €12 млнни ташкил этади.