Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Роналду 7,5 миллион долларга янги бизнес бошлади

Роналду 7,5 миллион долларга янги бизнес бошлади

Жаҳон футболида энг кўп гол урган Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасидаги ўйинлари учун ўта катта маош олаётганига қарамай, яна янги бизнес очди.

Португалия терма жамоасининг 41 ёшли футболчиси янги авлод рақамли, шахсийлаштирилган соғлиқ ва фаровонлик операцион тизими Pro2col Software фаолияти учун 7,5 миллион доллар сармоя киритди.

Расмий хабарга кўра, футболчи мазкур технологияга эгалик қилувчи Herbalife компаниясининг HBL Pro2col Software номли шўъба корхонаси акцияларининг 10 фоизини сотиб олган.

Хабар қилинишича, Pro2col тизими Herbalife дистрибьюторларига мижозлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлашни яхшилайдиган инструментлар ҳамда таҳлилий маълумотлар тақдим этади.

Бу эса шахсийлаштирилган овқатланиш ва соғломлаштириш хизматларини янада оммалаштириш ва кенг кўламда жорий этиш имконини беради.

Криштиану Роналду Herbalife билан 2013 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Киритилди: Бугун 14:52. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!