Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

“Роналдо” бошлиқ гуруҳ фош этилди: Андижонда ёлланма қотилликка уриниш бартараф этилди

“Роналдо” бошлиқ гуруҳ фош этилди: Андижонда ёлланма қотилликка уриниш бартараф этилди

Андижонда тадбиркорни 1500 АҚШ доллари эвазига ўлдиришга уриниш ўз вақтида тўхтатилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар қилди.
Тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс келишилган пулнинг бир қисми — 300 минг сўмни олаётган вақтда ушланди.

Терговда “Роналдо” лақабли 1984 йилда туғилган шахс гуруҳга бошчилик қилгани ва гуруҳ аъзолари аниқлангани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари билан иш қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!