Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

«Рома» раҳбарияти Моуриньонинг ўрнига бош мураббий топиб қўйди

«Рома» раҳбарияти Моуриньонинг ўрнига бош мураббий топиб қўйди

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Португалиялик муахассис катта эҳтимол билан Римни тарк этади.

«Рома» раҳбарияти эса аллақачон янги мураббий қидиришни бошлаб юборди. Sportmediaset тарқатган хабарга кўра, римликлар айни пайтда ишсиз юрган Антонио Конте билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, «Сассуоло» устози Алессио Дионизининг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Рома» А сериянинг жорий мавсумида дастлабки 7 та ўйиндан кейин 8 очко билан жадвалда 12-поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 01:05 03.10.2023. Ўқилди: 1487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!