Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Роберт Левандовски фаолиятини якунлаши мумкин

Роберт Левандовски фаолиятини якунлаши мумкин

"Барселона" жамоасининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатининг жорий мавсуми якунлангач, фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақдаги маълумот билан "The Touchline" нашри бўлишмоқда.

Бундан олдинроқ, "кўк-анорранглилар" муддати тугаётган шартномани футболчи билан узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манбанинг маълумотларига кўра, 37 ёшли футболчи шу ёздаёқ фаолиятига нуқта қўйиш фикрига тобора кўпроқ мойил бўлмоқда. Унинг оиласи Барселонада ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда ва бошқа мамлакатда, масалан, Саудия Арабистонида янги ҳаёт бошлашдан манфаатдор эмас.

Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:27 28.02.2026. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар