Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида Мессининг тарихий рекордини такрорлади

Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида Мессининг тарихий рекордини такрорлади

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Лионель Мессининг тарихий рекордини такрорлади. Бир кун аввал "Барселона" форварди Чемпионлар лигаси доирасида "Копенгаген" дарвозасини ишғол қилганди. Каталонияликлар рақибни 4:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, "Копенгаген" Левандовски асосий еврокубок доирасида гол урган 40-клубга айланди. Бунгача 40 хил рақиб дарвозасига фақат бир футболчи - Лионель Мессига гол уришга муваффақ бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси доирасида 38 та рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Киритилди: 23:44 29.01.2026. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!