Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Роберт Кеннеди янги жамоа таркибига кирди

Роберт Кеннеди янги жамоа таркибига кирди

Дональд Трамп сайлов пойгасидан воз кечган кичик Роберт Кеннедини ўзининг ўтиш даври жамоаси таркибига киритди — Республикачилар партиясининг катта маслаҳатчиси Брайан Хьюз.

Ушбу жамоага, шунингдек, Кеннеди каби илгари демократлар сафида бўлган Тулси Габбард ҳам киритилган.

Улар Трампнинг ўғиллари Эрик ва Дональд, шунингдек, вице-президент Ж.Д.Венсга ҳам жой олган ўтиш даври жамоасининг фахрий ҳамраислари бўлади, дея қайд этади Тhe New York Times.

Сайловда мустақил номзод сифатида иштирок этишни режалаштирган Кеннеди ўтган ҳафта президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилган эди. Politico аввалроқ Трамп у билан учрашгани ва ундан ўз номзодини қўллаб-қувватлашни сўрагани ҳақида ёзган эди.

Киритилди: 23:06 27.08.2024. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!