Словакия Бош вазири Роберт Фицо Кая Калласни евродипломатия раҳбари лавозимидан алмаштириш кераклигини таъкидлади.
«Ташқи ишлар вазири деб аталувчи Кая Калласнинг алмаштирилишини қатъий талаб қиламан. Агар биз муҳим иштирокчи бўлишни хоҳласак, унда музокаралар олиб бора оладиган одам бўлиши керак», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.