Фарғона вилояти Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми якунланди.Иккинчи бор ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ташкил этилган тадбирда 22 та хорижий давлат ва юртимизнинг турли ҳудудларидан кулоллар иштирок этди.
Форум доирасида Туркиянинг Кутахя шаҳри ва Риштон тумани ўртасида биродар шаҳарлар меморандуми имзоланди.
Меморандум имзолаш тадбирида Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов, Кутахя шаҳри ҳокими Алим Ишик иштирок этишди.
Меморандумни имзолашдан кўзланган асосий мақсад Риштон тумани ва Кутахя шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш, икки томон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
Кутахя шаҳри ўзининг ноёб кулолчилик маҳсулотлари билан дунёга машҳур бўлиб, Туркия миллий кулолчилик анъаналарининг етакчиси ҳисобланади.
Бугун Халқаро кулолчилик форумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
Номинация ғолиблари рўйхати билан танишинг:
1-ўрин Алишер Назиров (Риштон тумани);
2-ўрин Адил Абдул Чани Бил (Малайзия);
3-ўрин Одилбек Раҳимов (Хоразм).
1-ўрин Акасура Тарахери (Япония);
2-ўрин Мирзобаҳром Абдуваҳобов (Андижон);
3-ўрин Нўъмон Облоқулов (Самарқанд).
1-ўрин Илҳом Бобомуродов (Самарқанд);
2-ўрин Хан Луи (Хитой);
3-ўрин Ҳасан Шарипов (Бухоро).
1-ўрин Ваҳоб Буваев (Наманган);
2-ўрин Исмоилжон Комилов (Риштон тумани);
3-ўрин Кристина Вилиж (Греция).
1-ўрин Жавлон Ғаниев (Шаҳрисабз);
2-ўрин Донияр Бобанов (Қозоғистон);
3-ўрин Хумоюн Зокиров (Фарғона).
1-ўрин Дилноза Отажанова (Хоразм);
2-ўрин Дилбар Умарова (Туркманистон);
3-ўрин Галина Висель (Россия).