«Ўзэнергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятининг Риштон туманида ўтказилган назорат тадбири давомида ЯТТ А. Н.га қарашли ошхонада тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.
1️⃣ Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 727 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.