Интерьер дизайнида кўплаб ўзбек миллий элементларидан фойдаланилган. Адрасдан ёстиқчалар, Самарқанд акс этган суратлар, ҳаттоки ранглар ҳам оқ-ҳаво ранг гаммада танланган.

Лекин интерьердаги асосий урғу риштонлик кулол Алишер Назиров томонидан яратилган сопол буюмлар композициясидир.

Алишер Назиров - риштонлик сопол устаси. Ўн икки ёшида сополичиликка кўнгил қўйган, кейинчалик эса сопол заводида ишлаган. Японияда малака оширган. 2005 йилда уста «Усто-Шогирд» мактабига асос солган. Уста шунингдек, Росси, Япония, Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатларида бўлиб ўтган кўргазмаларда иштирок этган.

Москвадаги квартира интерьери дизайнер Маргарита Мустафина томонидан ёш оила буюртмаси асосида яратилган.
Manba: myday.uz