Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Римда Треви фавворасига кириш пуллик бўлади

Римда Треви фавворасига кириш пуллик бўлади

2026 йил 1 февралдан бошлаб сайёҳлар Треви фавворасига яқин келиш учун 2 евро тўлашларига тўғри келади. Италия пойтахти расмийларига кўра, бу чора доимий тиғизликни камайтириш учун жорий этилмоқда: ҳар куни бу ерга минглаб одамлар келади ва кўпинча фавворанинг ўзи оломон орасида кўринмай қолади.

Шаҳар ҳокимияти тушунтиришича, пуллик тартиб сув бўйидаги яқин ҳудудга кириш учунгина амал қилади. Ҳозирнинг ўзида бу ҳудудда бир вақтнинг ўзида 400 кишидан ортиқ бўлишга рухсат берилмайди. Шу билан бирга, фавворани узоқдан томоша қилиш аввалгидек бепул бўлиб қолади.

Треви фаввораси 1732–1762 йилларда папа Климент XII буюртмаси билан қурилган бўлиб, у қадимий Aqua Virgo акведугидан сув олади. Мазкур акведук милоддан аввалги 19-йилдан бери, яъни икки минг йилдан ортиқ вақт давомида узлуксиз ишлаб келмоқда.

Киритилди: Бугун 17:27. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!