Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рим ва Берлинда намойишчилар Фаластинни қўллаб қувватлашди

Рим ва Берлинда намойишчилар Фаластинни қўллаб қувватлашди

Бугун Римда касаба уюшмалари томонидан ташкил қилинган норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Унда 60 мингга яқин одам иштирок этди. Намойишчилар давлатнинг сиёсатидан норозилигини, Жумладан, Ғазо секторига оид сиёсатидан ва Фаластинни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Берлинда миллат бирлиги кунига бағишланган кўп минглик намойишларда ҳам аҳоли Россия билан қарама-қаршилик, Украина ва Исроилга қурол етказиб беришга қарши чиқди. Шунингдек улар Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар халқаро сув ҳудудида Исроил кучлари томонидан халқаро ҳарбий-денгиз флотилиясининг ноқонуний тўхтатилишига қарши норозилик намойишларига чиқишган.

Киритилди: 21:45 03.10.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!