Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Рим папаси Украинада Рус православ черковининг фаолияти тақиқланганини танқид қилди

Рим папаси Украинада Рус православ черковининг фаолияти тақиқланганини танқид қилди

"Ҳеч бир христиан черкови тўғридан-тўғри ёки билвосита бекор қилинмаслиги керак" , — деди Рим папаси Франциск Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида якшанба кунги ваъзи давомида.

Украинада яқинда қабул қилинган қонун понтификда ибодат қилиш эркинлиги борасида хавотир уйғотди. У одамларни" ўзлариники деб ҳисоблаган жамоатда" ибодат қилишларига рухсат беришга чақирди.

Бир кун аввал президент Владимир Зеленский Украинада Рус православ черковига алоқадор диний ташкилотлар фаолиятини тақиқловчи қонунни имзолаган эди. Олий Рада аввалроқ қонун лойиҳасининг асосий мақсади рус православ черкови томонидан тарқатилаётган рус тарғиботига қарши самарали курашиш эканлигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 20:50 25.08.2024. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!