Италиянинг Рим шаҳридаги Фьюмичино халқаро аэропортида Тель-Авивдан учиб келган Исроил фуқароси 216 килограмм гиёҳванд модда билан қўлга олинди.
Италия божхона хизмати маълумотига кўра, йўловчи тасодифий текширув вақтида шубҳа уйғотган. Унинг еттита чемодани кўздан кечирилганда, таркибида катинон моддаси бўлган 216 килограмм кат аниқланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мусодара қилинган гиёҳванд модданинг қора бозордаги қийматини тахминан 500 минг евро деб баҳоламоқда.
Исроил фуқароси халқаро гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб ҳибсга олинган. Италия терговчилари юкнинг келиб чиқиши ва ушбу жиноятга алоқадор бўлиши мумкин бўлган шерикларни аниқлаш бўйича суриштирув олиб бормоқда.