Рианна доимо либосларининг ўзига хос услуби билан мухлисларининг эътиборини қозониб келган, мода танқидчилари орасида эса жуда кўп тортишувларга сабаб бўлган. Яқин кунларда бўлса қўшиқчи жуда ғалати кийимда омма олдида пайдо бўлди, унинг эгнидаги кийим либосдан кўра кўпроқ ахлат пакетига ўхшарди, дея хабар бермоқда “segodnya.ua”.

Қўшиқчи ўз мухлисларини нафақат ноодатий либоси билан, балки оёқ кийими билан ҳам ҳайратга солди. Уй ичида кийиб юрадиган шиппакни эслатувчи оёқ кийим билан Рианна кўплаб норозиликларга сабабчи бўлди.