Украина мудофаа вазири Алексей Резников Германиядан ҳарбий кемалар сўради.
Бу Бундесвер бош инспектори Карстен Бройернинг Киевга ташрифи чоғида амалга оширилди. У Резников билан ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилди. Резников "халқаро хавфсизлик архитектураси тизимини" яратиш учун "Қора ва Азов денгизларида навигация хавфсизлигини" таъминлаш зарурлигига ишора қилди, деб хабар берди DPA ахборот агентлиги.
"Германияда ишлаб чиқарилган қуроллар минглаб украиналикларнинг ҳаётини сақлаб қолди ва мен хавфсизликни таъминлашга ёрдам берган Германиядан миннатдорман", — деб ёзди Резников ўзининг Twitter саҳифасида.