Маълум қилинишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги бўлажак мулоқот яна Уммон воситачилигида бўлиб ўтади.
Ушбу музокара АҚШ-Эрон алоқаларидан ташқари, Теҳроннинг дипломатик фаолиятида Европа билан мулоқотларни ҳам ўз ичига олади.
Reuters АҚШ билан музокаралар арафасида Эрон “Европа учлиги” вакиллари – Франция, Германия ва Буюк Британия билан учрашув ўтказишни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабар бермоқда. Ушбу учрашув 2 май кунига белгиланган ва у ҳам Римда бўлиб ўтади.
Агентликнинг ёзишича, Теҳрон Европа давлатларининг санкциялар бўйича позициясини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.