Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Renault Украинада дронларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

 Renault Украинада дронларни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Франциянинг Renault автомобил ишлаб чиқарувчиси Украинада дрон ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Компания вакилининг AFPга айтишича, Франция Мудофаа вазирлиги уларга шундай таклиф билан мурожаат қилган. Бироқ, якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ — Renault вазирликдан қўшимча маълумот”ни кутмоқда.

Франcеинфо телеканалига кўра, бу Renault ва Франция мудофаа компанияси ўртасидаги қўшма лойиҳадир. Дронлар ишлаб чиқариладиган ишлаб чиқариш объэктлари фронт чизиғи яқинида жойлаштирилиши режалаштирилган.

Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну аввалроқ мамлакатдаги энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири мудофаа компанияси билан Украинада дронларни йиғиш линияларини йўлга қўйиш бўйича “янги ҳамкорлик”га киришишини айтди.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган учувчисиз самолётлар Украина қуролли кучларига етказиб берилиши кутилмоқда, шунингдек, француз ҳарбийлари томонидан “тактик машқлар”да фойдаланиш режалаштирилган.

Киритилди: 08:14 10.06.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!