Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рекорд! Элдор Шомуродовнинг нархи кескин ошди

Рекорд! Элдор Шомуродовнинг нархи кескин ошди

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали А Сериянинг 121 нафар футболчисининг трансфер суммаларини янгилади. Бу ҳақда sports.uz ёзмоқда.

Янги рейтингда А Сериядаги гегемонлигини бой берган “Ювентус” футболчиларининг нархи пасайганини кўриш мумкин. Кейинги пайтда ўйини кучайиб бораётган “Наполи” ва “Милан” жамоалари аъзоларининг трансфер суммаси кўтарилиб бормоқда. Юксалишга эришган клублар орасида “Рома”ни алоҳида кўрсатиш даркор. Айниқса, А Серия ҳақида гап кетганда ўзбекистонлик футбол ишқибозларини Элдор Шомуродов ҳақидаги маълумотлар кўпроқ қизиқтиради.

Хўш, бугунги кунда А Сериянинг энг қиммат ўйинчиси ким?

Портал маълумотларига кўра, Италия чемпионатининг энг қиммат футболчиси “Интер” вакили Лаутаро Мартинес ҳисобланади. Жорий мавсумда чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган аргентиналик ҳужумчининг трансфер суммаси 80 миллион еврони ташкил қилмоқда.

large (1)_15

“Ювентус” ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг нархи беш миллионга арзонлаганига қарамай, нидерландиялик ҳимоячи 75 миллион евролик сумма билан энг қиммат футболчилар рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди.

“Ювентус”нинг яна бир вакили Федерико Кьезада ўзгариш бўлгани йўқ. Кўплаб гранд клублар орзусига айланган ҳужумчи 70 миллион еврога баҳоланмоқда ва рейтингда кучли учликдан жой олди.

Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Рома”нинг энг қимматбаҳо ўйинчиси – жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини бўлди. Жозе Моуриньо қўл остида ўйини очилиб бораётган ва нархи беш миллион еврога кўтарилган ярим ҳимоячининг тўлиқ трансфер суммаси 45 миллион еврога чиқди.

“Рома”нинг қимматбаҳо учлигидан нархи 40 миллион евролигича қолган ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло ва А Серия дебютанти – 38 миллион еврога баҳолаётган англиялик ҳужумчи Тэмми Абрахам жой олди.

Ўзбек футболи мухлислари учун хушхабар шундай иборатки, “Рома”га ўтган Элдор Шомуродов трансфер нархи ошган “Рома” футболчилари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди ва қимматлаганларнинг умумий рейтингида бешинчи ўриндан жой олди. Легионеримиз аввалги рейтингга нисбатан икки баравар қимматлаган ва унинг нархи 7 миллиондан 14 миллион еврога кўтарилган. Бу ўзбек футболчилари учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

large (2)_8

Transfermarkt портали вакиллари Шомуродовга қуйидагича изоҳ берди:

Нархи сезиларли даражада кўтарилган ўйинчилар қаторига “Рома” футболчиси Элдор Шомуродов ҳам қўшилди. Римликлар томонидан “Женоа”дан 17,5 миллион еврога харид қилинган ўзбек ҳужумчиси ўзига билдирилган ишончни оқлаб келмоқда. У Тэмми Абрахамнинг асосий ўринбосари, “жокер” вазифасини ажойиб тарзда уддаламоқда, “бўрилар” ҳужумини кучайтира оляпти. Бу омиллар Шомуродовнинг трансфер суммасини икки баробар ошишига хизмат қилмоқда.

А Серия ўйинчилари орасида нархи энг кўп кўтарилган футболчи “Милан” вакили Фикайо Томори ҳисобланади. Унинг нархига 12 миллион қўшилиб, айни пайтда 40 миллион еврога етди. Шомуродовдан олдинда “Наполи”дан Виктор Осимхен, “Фиорентина”дан Душан Влахович, “Милан”дан Браим Диас қайд этилган.

Нархи кўтарилган футболчилар ўнлигига энг кўп “Рома” вакиллари киритилди. Ушбу рўйхатда Элдор Шомуродовдан ташқари Матиас Вина, Лоренцо Пеллегрини ҳамда Рик Карсдорп ҳам ўрин олган.

marktwertverluste-seria-a-ru-1634191738-72795

Transfermarkt порталида арзонлаган ўйинчилар рейтинги ўнлигининг тенг ярми “Ювентус” вакилларидан таркиб топди. Нархи энг кўп тушган футболчи туринликлар дарвозабони Войцех Шченсни бўлди. Унинг трансфер суммаси 10 миллион еврога пасайиб, айни пайтда 15 миллион еврога тенглашди.

Нархи пасайганлар орасида “Ювентус”дан ташқари “Наполи”, “Лацио” ва “Интер” футболчилари ҳам бор. Буни қуйидаги рўйхатдан кўриб олишингиз мумкин.

marktwertspruenge-seria-a-ru-1634191823-72796

Киритилди: 08:55 15.10.2021. Ўқилди: 7371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!