Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Рекорд: 2025 йилда миллиардерлар бойлиги қанча бўлгани айтилди

Рекорд: 2025 йилда миллиардерлар бойлиги қанча бўлгани айтилди

Бу ҳақда DW нашри хабар бермоқда.

Oxfam xайрия ташкилотлари бирлашмасининг йиллик ҳисоботига кўра, 2025 йилда миллиардерларнинг жами бойлиги 2,5 триллион АҚШ долларга ошиб, тарихий — 18,3 триллион долларни ташкил этди. 2020 йил мартидан буён уларнинг умумий бойлиги 81 фоизга кўпайган.

Ҳисоботда қайд этилишича, дунёдаги энг бой инсон Илон Маск атиги тўрт сония ичида дунёдаги ўртача йиллик даромадга тенг маблағ ишлаб топади.

Шу билан бирга, инсониятнинг деярли ярми қашшоқликда яшамоқда ва уларнинг улушига жаҳон бойлигининг атиги 0,52 фоизи тўғри келади. Энг бой бир фоиз аҳоли эса глобал бойликнинг 43,8 фоизига эгалик қилади.

Oxfam Германия бўлими раҳбари Шарлотта Бекер миллиардерларнинг иқтисодий қудрати сиёсий таъсирга айланиб бораётгани демократия учун хавф туғдираётганини таъкидлади.

Шунингдек, ташкилот ўта бой инсонларни Германияда ҳам, глобал миқёсда ҳам янада қатъийроқ солиққа тортиш зарурлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 13:22. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!