Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» Зидандан норози

«Реал» Зидандан норози

Ҳужумчи Килиан Мбаппе жума куни Миллатлар лигаси доирасида Франция терма жамоасининг Туркияга қарши ўйинида жароҳат олди. The Touchline нашри L’Equipeга таяниб хабар беришича, «Реал» ушбу вазиятдан норози.

Манбага кўра, «Реал» Мбаппе Туркияга қарши ўйинни ўтказиб юборишига умид қилган эди.

Форвард Франция терма жамоаси ихтиёрига якунда жароҳат олган соҳасида енгил оғриқлар билан келганди. «Реал» бу ҳақда Франция миллий терма жамоаси тиббий штабини огоҳлантирган ва эҳтиёткор бўлишни сўраган. Шунга қарамай, Мбаппе барбир ўйнади ва жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияга қарши ўйинда Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида дебют қилди.

Киритилди: 15:27 27.09.2026. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар