Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

“Реал” Зидан туфайли муҳим футболчидан қуруқ қолиши мумкин

A A A
“Реал” Зидан туфайли муҳим футболчидан қуруқ қолиши мумкин

Хабарингиз бор, Зинедин Зидан матбуот анжумани ташкил этиб, кутилмаганда “Реал”дан кетишини маълум қилганди. Бу эса “Реал” учун яхшигина ташвиш бўлди. Жамоага янги мураббий тайинлаш масаласи бир муаммо бўлса, Зидан туфайли “Реал”нинг муҳим трансфердан қуруқ қолиши эҳтимоли пайдо бўлгани иккинчи ташвиш бўлди.

Гап шундаки, айнан Зидан туфайли “Реал” муҳим футболчини қўлдан чиқариши мумкин. Гап “Монако” аъзоси Тома Лемар ҳақида кетмоқда. “L’Equipe” нашрининг ёзишича, “Реал” Лемар трансфери борасида келишувга эришиб бўлганди. Бироқ Зиданнинг кутилмаган истеъфоси футболчини иккилантириб қўйди.

Маълумот учун, Лемарга инглиз клублари ҳам даъвогар. Унинг трансфер нархи 100 млн евро атрофида.

Киритилди: 12:21 08.06.2018. Ўқилди: 8935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!