Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго "Манчестер Сити"дан тушган катта таклифни рад этди, дея хабар берди «Relevo».
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи "қироллик клуби"да қолишни маъқул кўрган. Уни клубнинг ўзи ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.
Родригонинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
21 ўйин, 6 гол, 4 ассист - бу унинг жорий мавсумдаги статистикаси.