Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» юлдузи ЕЧЛда 2 ўйинга дисквалификация қилинди

«Реал» юлдузи ЕЧЛда 2 ўйинга дисквалификация қилинди

«Реал» февраль ойининг иккинчи ярмида Чемпионлар лигасининг 1/8 финал йўлланмаси учун «Бенфика» билан куч синашади. Ҳар иккала учрашувда мадридликлар ҳужумчи Родригосиз майдонга тушишади.

The Athletic нашри хабарига кўра, Родриго УЕФА томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинди. Бразилиялик футболчи бундай жазога умумий босқич доирасида «Бенфика»га қарши кечган ўтган ўйиндаги ҳақоратли сўзлари учун лойиқ кўрилди. Ўшанда Родриго баҳс якунида майдондан четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Родриго ўша қизил карточка учун «Реал» мухлисларидан узр сўраган эди. «Қаймоқранглилар» Лиссабонда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Қуръа натижасига кўра, «Реал» ва «Бенфика» ўтиш босқичида яна тўқнаш келадиган бўлишди.

Киритилди: 23:50 05.02.2026. Ўқилди: 184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!