Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" "янги Модрич" топишни буюрди

"Реал" "янги Модрич" топишни буюрди

Мадриднинг "Реал" клуби ўрта чизиқни кучайтиришни режалаштирган. Лука Модричнинг клубдаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда: жорий йилнинг сентябрь ойида хорватиялик 40 ёшга тўлади, июль ойида эса унинг амалдаги шартномаси якунланади. Relevo хабарига кўра, "қаймоқранглилар"нинг Жуни Калафат бошчилигидаги скаутлар бўлими "янги Модрич"ни топишни мақсад қилган. Муносиб ворис топиш ишлари аллақачон олиб борилмоқда.

Лука Модрич "Реал" сафида 2012 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Жорий мавсумда хавбек Карло Анчелотти жамоаси сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:11 18.03.2025. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!