Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" вингери Англияга кўчиб ўтиши мумкин

"Реал" вингери Англияга кўчиб ўтиши мумкин

"Реал" ҳужумчиси Браим Диас фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг маълум қилишича, 26 ёшли марокашлик футболчини "Ньюкасл" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қарғалар" ҳужумчи трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда, шу боис ёздаёқ таклиф билан чиқиши мумкин.

Браим Диас 2019 йилда "Манчестер Сити"дан 17 миллион евро эвазига "Реал"га ўтган эди. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Жорий мавсумда вингер Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!